Линклар

Украинанинг Грузиядаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди


Михаил Саакашвили.

Михаил Саакашвили.

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Украина президенти маслаҳатчилар кенгашига раҳбар этиб тайинлиниши ортидан Украинанинг Тбилисидаги элчиси Васил Цибенко изоҳ бериш учун Грузия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

Вазирлик матбуот котиби Давид Кереселидзе 16 февраль куни матбуот вакиллари билан учрашувда Украина Грузиянинг стратегик ҳамкори экани ва Киев элчисининг вазирликка чақиртирилиши икки давлат алоқаларида муаммо юзага келгани сифатида баҳоланмаслиги кераклигини айтди.

Украина президенти Петро Порошенко 13 февраль куни мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш учун халқаро маслаҳатчилар кенгшаи тузилгани ва унга Саакашвили раҳбар этиб тайинланганини эълон қилган эди.

Михаил Саакашвили 2013 йили Грузиядаги президентлик муддати якунланганидан сўнг мамлакатни тарк этган.

Грузия янги ҳукумати собиқ президенти лавозимини суиистеъмол қилишлик ва депутатга нисбатан ҳужумда сиртдан айблаган.

Ўтган йилнинг август ойида Грузия Бош прокурори Саакашвилини Интрепол орқали қидирувга беришга ҳаракат қилган.

Собиқ президент адвокати Отар Кахидзенинг 16 февраль куни Твиттерда ёзишича, НАТО парламент ассамблеяси президенти, АҚШ конгрессмени Майк Тёрнер ва Европа парламентининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Элмар Броклар Интерполни Грузия талабини рад этишга чақирган.

XS
SM
MD
LG