Линклар

17 февраль куни президент Владимир Путиннинг Ғарб санкциялари қўллана бошлаганидан буён ЕИ таркибидаги Венгрияга илк сафари кутилмоқда.

16 февраль куни Путин ташрифидан норози бўлган минглаб венгриялик Будапешт кўчаларида норозилик намойишига чиққан. Улар Бош вазир Виктор Орбандан Венгрияни "путинлаштириш"ни тўхтатишни талаб қилишди.

Бош вазир Орбаннинг Путинга мойил позицияси унинг Ғарб билан муносабатларини янада мураккаблаштирган. У Россия билан газ тўғрисида шу йил якунига етадиган шартномани муносиб нархларда узайтиришга уринмоқда.

Венгрия ЕИнинг Россияга нисбатан санкцияларини қўллаган, аммо бу жазо чораларининг салбий таъсири бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам мунтазам таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG