Линклар

Тожикистон суди тақиқланган диний ташкилотга аъзоликда айбланган 13 кишни қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Сўғд вилояти суди 17 февраль куни чиқарган ҳукмга кўра, бу фуқаролар Сурияда "Исломий давлат" сафида жанг қилган. 26-42 ёшлар оралиғида бўлган маҳкумларга 9-12 йилдан қамоқ жазоси берилди.

Улар жиноий гуруҳга қўшилиш, ноқонуний равишда қурол сақлаш, "Ансорлар жамоати" каби экстремист ташкилотга аъзо бўлиш каби айбловлар асосида ноябрь ойида ҳибсга олинган.

Терговчилар бу гуруҳ Ўзбекистон исломий ташкилотига алоқадор, деб таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG