Линклар

Афғонистонда жангарилар полиция участкасига ҳужум қилиши оқибатида камида 20 зобит ўлдирилди.

Лаҳор вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Дин Муҳаммад Дарвишга кўра, 17 февраль куни содир этилган террор ҳужумини 4 худкуш жангари амалга оширган. Расмийга кўра, бу ҳужумда яна 8 полициячи жароҳатланган. Улардан баъзиларининг аҳволи ўта оғирлиги айтилмоқда.

Маҳаллий аҳолига кўра, жангарилар полиция кийимда участкага киргани боис, назорат хизмати уларни кўрикдан ўтказмаган.

16 февраль куни Қандахор вилоятида ҳам жангарилар назорат пунктига ҳужум қилиб, полициянинг 6 ходимини ўлдирган.

XS
SM
MD
LG