Линклар

Тбилиси Украина раҳбариятидан собиқ президент Михаил Саакашвилини экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.

17 февраль куни эълон қилинган баёнотда Грузия Бош прокурори айни пайтда Украинада бўлган собиқ адлия вазири Зураб Адеишвилини ҳам Тбилисига топшириш талаб қилинди.

Ҳар икки собиқ мулозим Грузия прокуратураси томонидан товламачилик, суиқасд ташкил қилиш ва хизмат вазифасини суистеъмол қилишда айбланмоқда.

Украина президенти Петро Порошенко 13 февраль куни мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш учун халқаро маслаҳатчилар кенгшаи тузилгани ва унга Саакашвили раҳбар этиб тайинланганини эълон қилган эди.

Михаил Саакашвили 2013 йили Грузиядаги президентлик муддати якунланганидан сўнг мамлакатни тарк этган.

Михаил Саакашвилининг Украина президенти маслаҳатчилар кенгашига раҳбар этиб тайинлиниши ортидан Украинанинг Тбилисидаги элчиси Васил Цибенко изоҳ бериш учун Грузия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

Вазирлик матбуот котиби Давид Кереселидзе 16 февраль куни матбуот вакиллари билан учрашувда Украина Грузиянинг стратегик ҳамкори экани ва Киев элчисининг вазирликка чақиртирилиши икки давлат алоқаларида муаммо юзага келгани сифатида баҳоланмаслиги кераклигини айтди.

XS
SM
MD
LG