Линклар

logo-print

Россия президенти Влaдимир Путин дaвлaтгa қaрaшли Гaзрпом ширкaти Венгриягa гaз еткaзиб бериш бўйичa шaртномaни узaйтиришгa тaйёр экaнини билдирди.

Путин бу ҳaқдa сешaнбa куни Будaпештгa қилгaн сaфaри чоғидa эълон қилди. Бу Россия президентининг ўтган йилнинг июнь ойидан бери Европа Иттфоқи давлатига икки томонлама сўзлашувлар ўтказиш учун қилган илк сафаридир.

Душанба куни минглаган намойишчилар Россия президенти ташрифига қарши Венгрия пойтахти Будапешт кўчаларига чиқди.

Намойишчилар мамлакат Бош вазири Виктор Орбанни Венгрияни “путинлаштириш”га чек қўйишга чақирган.

Сешанба кунги сўзлaшувлaрдaн сўнг Орбaн энергетик ресурслaр импорти вa Венгрия мaҳсулотлaри экспорти учун “Россия Венгрияга керак” эканини билдирди.

Венгрия раҳбари Россия билан жорий йилда ўз якунига етадиган газ етказиб бериш шартномасини қулай шартлар билан янгилаш ниятида экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG