Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:41

Консуллик бошқармаси 35 га кирмаган аёлларга оид саволга жавоб бермади


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги биноси
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги биноси

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси UZ24 сайтининг чет элга чиқмоқчи бўлган ёши 35 гача бўлган хотин-қизлар билан ҳуқуқ-тартибот органларида ўтказилаётган суҳбат қайси қонунга асослангани тўғрисидаги саволини жавобсиз қолдирди.

Сайт Консуллик бошқармасига махсус хат билан мурожаат қилган ва мактубда ўз муштарийларини қизиқтираётган бир қатор саволларга жавоб сўраган.

Бошқарма бир неча саволга жавоб берган, лекин хотин-қизлар билан суҳбатларга доир саволга жавоб қайтармаган.

Бир неча йилдан бери Ўзбекистонда ҳорижга чиқаётган аёллардан фоҳишалик билан шуғулланмаслик ҳақида тилхат олинмоқда. 18 ёшдан 35 ёшга бўлган аёллар чиқиш визаси олишдан аввал ана шундай тилхатга қўл қўйиши шарт. Шунингдек, хорижга кетаётган аёл учун унинг эри ёки ота-онаси кафолат хати ёзиб беришлари ҳам лозим.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш Республика бошқармаси ходими Озодлик саволига жавоб берар экан, чиқиш визаси учун аёлларга нисбатан ушбу кўринишдаги янги тартиб жорий қилинганига асос бўлувчи бирор бир расмий ҳужжат йўқлигини айтган, бироқ у бошқарманинг жойлардаги бўлимлари бирор бир расмий кўрсатмасиз ҳам бу каби тартибларни қўллашлари мумкинлигини инкор қилмаган эди.

XS
SM
MD
LG