Линклар

“Донбасс” батальони қўмондони, Верховная Рада депутати Семён Семенченко Украина кучларини Дебальцеводан олиб чиқиш бошланганини хабар қилди. Унинг айтишича, Дебальцево – Артемовск йўлидан ташқари шаҳарга олиб борувчи барча йўллар Украина ҳарбийлари назорати остида.

Сепаратчилар Дебальцево – Артемовск йўлида Украина ҳарбийларининг шаҳардан чиқишига тўсқинлик қилишга уринмоқда.

Давом этаётган жангларда гаубицалар, “Град” ва “Ураган” қурилмаларидан, миномет ва танклардан фойдаланилмоқда, деб ёзди Семенченко.

Украина мудофаа вазирилиги хабарига кўра, сўнгги сутка давомида сепаратчилар Дебальцевга “Град” ва замбараклардан 5 марта зарба берди, темир йўлларга, электр узатиш линияларига зарар етказилди.

Артзарбалардан кейин сепаратчилар Дебальцевони ишғол қилиш учун ҳужум бошлади, дейилади вазирлик хабарида.

Минскда эришилган келишув асосида томонлар 15 февралдан бошлаб, икки ҳафта ичида фронт чизиғидаги оғир қуролларни ортга қайтариши керак. Аммо, томонлар бир-бирини тўхтовсиз ҳужум уюштиришда айблаб, битимга тўлиқ амал қилмаётир

XS
SM
MD
LG