Линклар

П. Порошенко: Ҳарбийларнинг 80 фоизи Дебальцевони тарк этди


Украина президенти бугун мамлакат ҳарбийлари махсус амалиётлар ўтказаётган Донбассга сафар қилди.

Украина президенти бугун мамлакат ҳарбийлари махсус амалиётлар ўтказаётган Донбассга сафар қилди.

Президент Петро Порошенкога кўра, Украина ҳарбийлари ўз кучларини Дебальцеводан режали асосда олиб чиқиш амалиётини якунламоқда. Порошенконинг бу ҳақдаги баёнотида айтилишича, жанг майдонини Украина ҳарбийлари шахсий таркибининг 80 фоизи тарк этган.

Дебальцовода Украина ҳарбийлари қуршовда бўлган эмас, деб таъкидлаб ўтди Порошенко.

Украина президенти бугун мамлакат ҳарбийлари махсус амалиётлар ўтказаётган Донбассга сафар қилди.

Бугун эрталаб “Донбасс” батальони қўмондони, Верховная Рада депутати Семён Семенченко ҳам Украина кучларини Дебальцеводан олиб чиқиш бошланганини хабар қилган эди.

Минскда эришилган келишув асосида томонлар 15 февралдан бошлаб, икки ҳафта ичида фронт чизиғидаги оғир қуролларни ортга қайтариши керак. Аммо, томонлар бир-бирини тўхтовсиз ҳужум уюштиришда айблаб, битимга тўлиқ амал қилмаётир

XS
SM
MD
LG