Линклар

Ироқ ғарбидаги Ал-Бағдодий шаҳрида “Исломий давлат” террор гуруҳи 45 киши тириклайин ёқиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошлиғи, полковник Қосим Обейдий хабар қилди.

Унинг фикрича, қатл этилганлардан баъзилари хавфсизлик хизмати ходимлари бўлиши мумкин. Ўтган ҳафтада “Исломий давлат” жанггарилари Ал-Бағдодий шаҳрининг катта қисмини ишғол қилган эди.

Полковник Обейдий Ироқ ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятдан зудлик билан ёрдам кўрсатишни сўради. Жанг ҳаракатлари давом этаётган шаҳар билан алоқа бузилган.

Ал-Бағдодий шаҳри яқинида ҳарбий-ҳаво базаси жойлашган бўлиб, бу ерда АҚШ 300 нафарга яқин ҳарбий мутахассислари Ироқ армияси хизматчилари билан ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказади. 13 февраль куни “Исломий давлат” жанггарилари базага ҳужум қилган, 8 жанггари ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG