Линклар

Мажлис депутатлари президент сайловини муддатидан олдин ўтказишни сўради


Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси – Мажлис депутатлари президент Назарбоевдан муддатидан олдин президент сайлови ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни қувватлашга чақирди.

Мажлиснинг бугунги йиғилишида Қозоғистон халқи ассамблеясидан сайланган депутатлар ўзларининг муддатидан олдин президент сайлови ўтказиш тўғрисида Нурсултон Назарбоев номига ёзган мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.

Депутатлар мурожаатномада кўтарилган ташаббусни бир овоздан маъқуллади.

Муддатидан олдин президент сайлови ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни кеча ҳукуматпараст кучларнинг “Қозоғистон-2050” коалицияси қувватлаган эди.

Ташаббусни олдинроқ ҳокимият партияси – “Нур Отан” қувватлаган эди.

XS
SM
MD
LG