Линклар

"Москвада содир этилаётган жиноятлар миқдори бўйича ўзбекистонликлар етакчи"


Москвада содир этилаётган жиноятлар миқдори бўйича Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сергей Ярошнинг баёнотига таяниб, ТАСС хабар қилди.

Ярошга кўра, 2014 йили чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар томонидан Москва шаҳри ҳудудида 9 мингдан ортиқ жиноят содир этилган.

Бироқ Бош тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Россия пойтахтида ўтган йили ҳаммаси бўлиб қанча жиноят содир этилгани, чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар содир этган жиноятлар умумий кўрсаткичнинг неча фоизини ташкил этиши тўғрисида маълумот бермаган.

XS
SM
MD
LG