Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:43

Украина ҳарбийлари Дебальцевони ташлаб чиқди


Украина ҳарбийлари Дебальцево шаҳри яқинида. 2015 йил, 3 февралда олинган сурат.
Украина ҳарбийлари Дебальцево шаҳри яқинида. 2015 йил, 3 февралда олинган сурат.

Президент Петро Порошенкога кўра, Украина ҳарбийлари ўз кучларини Дебальцеводан режали асосда олиб чиқиш амалиётини якунламоқда. Порошенконинг 18 февраль куннинг биринчи ярмида қилган баёнотида айтилишича, жанг майдонини Украина ҳарбийлари шахсий таркибининг 80 фоизи тарк этган.

Дебальцовода Украина ҳарбийлари қуршовда бўлган эмас, деб таъкидлаб ўтди Порошенко.

Украина президенти бугун мамлакат ҳарбийлари махсус амалиётлар ўтказаётган Донбассга сафар қилди.

Бугун эрталаб “Донбасс” батальони қўмондони, Верховная Рада депутати Семён Семенченко ҳам Украина кучларини Дебальцеводан олиб чиқиш бошланганини хабар қилган эди.

Украина шарқидаги, жумладан Дебальцеводаги ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши лозим, дейилади ЕХҲТнинг Махсус мониторинг гуруҳи раҳбари Эртўғрул Апақаннинг тилга олинган халқаро ташкилот расмий сайтида эълон қилинган баёнотида.

Халқаро кузатувчилар Дебальцево шаҳрига ҳеч қандай тўсқинликсиз бориш имкони яратилишини талаб қилмоқда, бироқ томонлар уларнинг хавфсизлигини зиммасига олмаяпти.

Апақан сепаратчиларни ҳарбий ҳаракатларни давом эттираётганликда айблади.

Украина президенти Петро Порошенко Дебальцеводаги воқеаларни “Минск келишувига қилинган ҳужум”, деб атади.

Украинанинг БМТдаги вакили Юрий Сергеев Россияни Минск келишувига риоя қилмаётганликда, сепаратчиларни қўллаб-қувватлаётганликда яна бир бор айблади.

Европа Иттифоқининг халқаро масалалар бўйича олий вакили Федерика Могерини Россия қўллаётган сепаратчиларнинг Дебальцево шаҳрига ҳужуми ўт очишни тўхтатиш режимининг “ошкора бузилиши”, деб атади.

Европа Иттифоқининг халқаро масалалар бўйича олий вакилининг таъкидлаб айтишича, “шаҳарни тарк этишни истаган ҳар бир киши хавфсиз йўл билан таъминланиши керак”.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг бугун Европа Иттифоқи мудофаа вазирларининг Ригада бўлиб ўтган норасмий учрашувида журналистлар олдида чиқиш қилар экан, Россия Дебальцевода Украина армиясига қарши замонавий қурол ишлатди, деб баёнот берди.

Столтенберг Россияни ўз қўшинини Украина шарқидан олиб чиқишга, сепаратчиларни қўллашни тўхтатишга, Минск келишувини ҳурмат қилишга ва ўз таъсирини ишга солиб, сепаратчиларни ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга риоя қилдиришга чақирди.

Йенс Столтенбергга кўра, НАТО Украинани сиёсий қувватлашда, унинг сиёсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллашда давом этаверади.

Минскда эришилган келишув асосида томонлар 15 февралдан бошлаб ўт очишни тўхтатиши, икки ҳафта ичида фронт чизиғидаги оғир қуролларни ортга қайтариши керак эди.

XS
SM
MD
LG