Линклар

logo-print

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийси лавозимига Бахтиёр Аширматов тайинланди.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг 18 февраль куни хабар беришича, бунгача Ашурматов Наманганнинг “Навбаҳор” футбол жамоаси бош мурабийси ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийсининг ёрдамчиси бўлган.

Олимпия терма жамоасининг аввалги бош мураббийси Шуҳрат Мақсудов Таиланддаги "Қирол Кубоги" доирасида ўтган ўйинда ўзбек футболчилари кореялик рақибини калтаклагани ортидан 13 февралда лавозимидан бўшатилган эди.

Мазкур ўйинда Жанубий Корея ўзйинчисини калтаклаган футболчи Тоҳир Шамсиддинов эса ЎФФнинг 13 февралдаги қарори асосида бир йилга футболдан четлатилган.

Таиландда 1 февраль куни ўтказилган Ўзбекистон - Жaнубий Корея учрaшувидa қўпол ўйин учун Ўзбекистон олимпия термa жaмоaсининг янa бир aъзоси – Жaлолиддин Мaшaрипов ҳaм қизил карточка олган эди.

Қирол кубогининг 1-тури доирасида ўтган 1 февралдаги олимпия терма жамоаси ва Корея ўйини 0:1 ҳисобидa кореяликлар фойдaсигa якунлaнган.

XS
SM
MD
LG