Линклар

logo-print

Тошкентда хорижликларга бир қатор объектларни суратга олиш тақиқланди


Тошкентда маданий ёдгорликлардан ташқари барча объектларни суратга ва тасвирга олиш тақиқланди.

UZ24 нашрининг Тошкент ҳоикимиятига таянган ҳолда билдиришича, чет элликлар ва фуқаролги бўлмаган шахсларга ҳарбий техника, ҳарбий иншоотлар, ташкилотлар, ёнилғи омборлари, денгиз портлари, катта сув иншоотлари, ер ости йўллари, автомобил ва темир йўл кўприклари, саноат корхоналари, илмий-тадқиқот институтлари, лабараториялар, электростанциялар, радиостанциялар, телефон ва телеграф станцияларини суратга ҳамда тасвирга олиш тақиқланди.

Хорижликларга ёдгорликлар, маданият ва соғлиқни сақлаш муассасалари, ўқув даргоҳлари, театрлар, музейлар, истироҳат боғлари, стадионлар, кўчалар, майдонлар ва аҳоли пуцнктларини суратга олишга рухсат берилади.

XS
SM
MD
LG