Линклар

Дебальцеводан чиқарилаётган украин ҳарбийларининг 40 нафари ўлгани айтилмоқда


Украина ҳарбийларини Дебальцеводан олиб чиқиш жараёнида камида 40 аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украинанинг “Громадске ТВ” каналига Артемовск шаҳар ўликхонаси мудири хабар берган.

Озодлик радиоси украин хизмати аввалроқ Дебальцеводан олиб чиқилаётган украин ҳукумат кучларининг юз аскари яраланганини билдирган эди. Президент Порошенко эса Дебальцеводан ҳарбийларни олиб чиқиш жараёни якунланаётгани ҳақида баёнот берар экан, 30 ҳарбий яраланганини билдирган.

“Донбасс” батальони қўмондони Семён Семенченко Дебальцеводан чиқиш жараёнида украин аскарлари гуруҳи айримачилар танклари томонидан ўққа тутилганини, украин артилерияси мазкур ҳужумга жавоб қайтарганини айтган.

Россияпараст айримачилар Дебальцевода ҳукумат кучларининг камида икки минг аскари ўлдирилганини иддао қилмоқда. Киев расмийлари бу баёнот юзасидан ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

XS
SM
MD
LG