Линклар

БМТ Афғонистондаги жангларда ҳалок бўлган ва яраланган оддий фуқаролар сони ўтган йили 2013 йилга нисбатан 22 фоизга кўпайганини маълум қилди.

Ташкилотнинг Афғонистондаги миссияси 18 февралда эълон қилган ҳисоботда айтилишича, 2014 йилда жангларда тинч аҳолидан 10548 одам ҳалок бўлган. 2013 йилда эса бу кўрсаткич 8 637 одамни ташкил қилган эди.

Ҳисоботда айтилишича, тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганларнинг 72 фоизи учун Толибон ҳаракати масъулдир. Афғонистон қуролли кучларининг амалиётларида 12 фоиз, хорижий кучларнинг амалиётларида 2 фоиз тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганларнинг бир фоизи Покистон-Афғонистон чегарасидаги отишмалар пайтида ўқ еган.

XS
SM
MD
LG