Линклар

Британия мудофаа вазири: НАТО Россия ҳужумига тайёр туриши керак


Британия Мудофаа вазири Майкл Фэллон Россия Болтиқбўйи мамлакатларига “реал ва бевосита таҳдид” туғдирмоқда, дея баён қилди. Шу сабабдан, деди Британия вазири, НАТО Россия томонидан эҳтимолий ҳужумга тайёр бўлиши керак.

Россия Президенти Владимир Путин фитна тактикаси ёрдамида Латвия, Литва ва Эстониядаги вазиятни изидан чиқаришга уриниши мумкин, дея қўшимча қилди Фэллон.

18 февраль куни Сьерра Леонега қилган сафари чоғида гапирган вазир “НАТОнинг сабр тоқатини синаётган” Путиндан “хавотирда” эканини билдирди.

Фэллоннинг айтишича, Россия Қрим ва шарқий Украинада қўллаган тактикасини Болтиқбўйи мамлакатларида ҳам ишлатиши мумкин. “НАТО Росссия томонидан агрессиянинг, қандай шакл касб этишидан қатъий назар, ҳар қандай кўринишига тайёр туруши керак”, деди Британия мудофаа вазири.

Фэллон ўз хавотирларига асос сифатида, Москванинг Украина бўҳронидаги роли ва Россия учқичлари НАТОга аъзо давлатлар чегараларига яқин учаётганини эслатди.

XS
SM
MD
LG