Линклар

Украина мамлакатга БМТ тинчликпарвар кучларини киритишни сўради


Украина тинчликпарвар кучларни киритиш таклифини кеча украин қўшинлари тиғиз жанглардан кейин Дебальцево шаҳрини тарк этиши ортидан илгари сурди.

Украина тинчликпарвар кучларни киритиш таклифини кеча украин қўшинлари тиғиз жанглардан кейин Дебальцево шаҳрини тарк этиши ортидан илгари сурди.

Украина мамлакат шарқида сулҳ келишувини таъминлаш учун у ерга БМТнинг тинчликпарвар кучларини ташлашни таклиф қилди. 18 февраль куни хавфсизлик масаласига бағишланган фавқулодда мажлисда Украина Президенти Петро Порошенко бунинг “энг мақбул шакли Европа Иттифоқи полиция кучлари бўлади”, дея таъкидлади.

Россияпараст айирмачилар тинчликпарвар кучларни Украинага киритиш ўтган ҳафта Минскда эришилган сулҳ келишуви шартларини бузишини таъкидлаб, бу чақирувини қоралади.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин Порошенконинг таклифи Украинанинг Минск келишувларига амал қилиш ниятларини шубҳа остига олади, дея таъкилади.

Украина тинчликпарвар кучларни киритиш таклифини кеча украин қўшинлари тиғиз жанглардан кейин Дебальцево шаҳрини тарк этиши ортидан илгари сурди. Россияпараст айирмачилар сулҳ келишувига қарамасдан, Дебальцевога ҳужум қилгани кўпчилик тарафидан қораланди.

Украина ва Ғарб Россияни Дебальцевога ҳужумни амалга ошириш учун айирмачиларга қўшин ва қурол билан ёрдам берганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG