Линклар

logo-print

Ўзбекистон фуқароларига кўприкларни расмга олиш тақиқланди


Самарқанд вилояти Нуробод тумани Омонбой қишлоғидаги ëғоч кўприк ҳам давлат сири ҳисобланади.

Самарқанд вилояти Нуробод тумани Омонбой қишлоғидаги ëғоч кўприк ҳам давлат сири ҳисобланади.

Ўзбекистондаги нашрлар Тошкентда хорижликларга бир қатор объектларни суратга олиш тақиқлангани ҳақида маълумот тарқатишди. Бу маълумотни ўрганиш чоғида нафақат хорижликлар¸ балки Ўзбекистон фуқароларига ҳам қатор объектларни суратга олиш тақиқлангани маълум бўлди. Озодлик мухбирига маълум бўлишича¸ Ўзбекистон фуқароларига саксондан ортиқ объектни фотосуратга олиш тақиқланган.

Озодликнинг Ўзбекистон вазирликларидан бирида ишловчи манбасининг айтишига кўра¸ мамлакат фуқаролари кўприклар ва ирригация тизимига оид қурилмаларни суратга олиши мумкин эмас:

- Чунки кўприклар давлат сирлари реестрига киритилган. Бу реестр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси тарафидан тасдиқланган. Бу реестрга кирган объектларнинг махфийлик тартибини давлат бошқаруви органлари, корхона ва муассасалар амалга оширади¸ деди Озодлик манбаси.

Суҳбатдошга кўра¸ Ўзбекистон фуқароларига саксондан ортиқ объектларни суратга олиш¸ чизмаларидан нусха кўчириш ëки расмини чизиш тақиқланган.

- Бу объектлар турли категорияларга ажратилган. Реестрда алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий деган бўлимлар бор. Масалан, Термиз яқинидаги кўприк бирданига уч бўлимда бор. Бу кўприкка ҳарбий¸ сиëсий ва илмий-техникавий тарзда махфийлик тартиби белгиланган. Бундан ташқари уруш даври учун мўлжалланган озиқ-овқат заҳиралари сақланадиган омборларни ҳам расмга олиш мумкин эмас. Метро¸ ер ости йўллари, канализация шахталари ва бошқа коммуникация тизимларини ҳам фотога олиш мумкин эмас¸- деб билдирди Озодлик манбаси.

UZ24 нашрининг Тошкент ҳоикимиятига таянган ҳолда билдиришича, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ёдгорликлар, маданият ва соғлиқни сақлаш муассасалари, ўқув даргоҳлари, театрлар, музейлар, истироҳат боғлари, стадионлар, кўчалар, майдонлар ва аҳоли пунктларини суратга олишга рухсат берилади.

Ўзбекистон фуқаролари нималарни суратга олиши олиши мумкин?

Озодлик манбаси бу саволга аниқ жавоб бера олмади:

- Реестрда фақат суратга олиниши тақиқланган объектлар ëзилган. Нима мумкин деган аниқлама йўқ. Энди мантиқдан келиб чиқсак¸ нима тақиқланмаган бўлса ўша мумкин бўлса керак. Қолаверса, бу Вазирлар маҳкамасиниинг реестри. Бошқа ташкилотларда яна бошқа рўйхатларт бўлиши мумкин¸- деди Озодлик манбаси.

Ўзбекистонда давлат сирлари “Давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси қонунига асосан қўриқланади.

Сид Янишев тахаллуси билан танилган ўзбекистонлик мустақил журналист Саид Абдураҳимов Тошкентнинг Олой бозоридаги пиëз сотувчиларини суратга олгани учун жаримага тортилган эди.

Ўзбекистонда нафақат бозордаги кўкат сотиш кўлами балки бошқа савдо муносбатларига махфийлик тартиби белгиланган.

2015 йил январидан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати ташқи савдо, валюта операциялари, экспорт ва импортга оид операциялар тўғрисидаги маълумотлар ҳам давлат сири рутбасига кўтарилган.

Иқтисодчилар тахминича, гап "давлат сири" сирасига киритилган давлат қарзи, ҳарбий ва хавфсизликка оид ҳамкорлик шартномаларидан ташқари, аҳоли учун сир қолаётган пахта, тилла, газ каби миллий бойликлар савдосига оид келишувлар ҳақида бормоқда.

Шу йилнинг 12 январь куни Norma.uz сайтида эълон қилинган хабарга кўра, бундан буён ташқи валюта операциялар, давлатнинг ташқи қарзи, ҳарбий-техникавий ва ахборот хавфсизлигига оид шартномалар, экспорт ва импорт кўламига оид ҳамкорлик шартномалари Ўзбекистонда жорий этилган Ягона давлат интерактив портали орқали расмийлаштирилмайди.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазирлигидаги Озодлик манбаларининг таъкидига кўра¸ пахта олди-сотдиси¸ Ўзбекистон пахтаси қайси давлатларга, қанча миқдорда ва қандай нархда сотилиши ҳам давлатнинг иқтисодий сири сифатида малакаланган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG