Линклар

Тошкентда 2014 йилда қотилликлар сони 2013 йилга нисбатан 18,5 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигидаги номи айтилмаган манбага таянган ҳолда UzMetronom нашри хабар берди.

Маълумотда айтилишича, Ўзбекистон пойтахтида автомобилларни ўғирлаш, талончилик, уй ўғирликлари ҳам сезиларли даражада кўпайган. 2015 йилда ҳам оғир жиноятлар сонининг кўпайиши тенденцияси сақланиб қолиниши башорат қилинмоқда.

UzMetronom манбасининг билдиришича, 2015 йилнинг январь ойида Юнусобод массивида 6 қотиллик содир этилган. Улардан нечтаси фош этилгани ҳозиргача номаълум. “Чунки оммавий ахборот нашрлари Ўзбекистон ИИВ ва Тошкент ИИБнинг кундалик сводкаларини олиш ҳуқуқига эга эмас”, деб ёзади нашр.

XS
SM
MD
LG