Линклар

logo-print

Бишкекда сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Ўзбекистон маданият куни ўтказилади.

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси томонидан уюштирилган тадбир бугун Бишкекдаги “Манас” қирғиз-турк университетида бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида “Алишер Навоий” ҳамда “Тоҳир ва Зуҳра” бадиий фильмлари намойиш этилади. Шунингдек, ўзбек адабиётининг классиклари китоблари, миллий кийимлар, газламалар ва тасвирий санъат асарлари кўргазмаси уюштирилади.

Тадбирда “Тараққиётнинг ўзбекча модели”, деб номланган ҳужжатили фильм ҳам намойиш этилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон элчихонасининг ўзини таништиришни истамаган вакили тадбирга фақат махсус таклиф қилинган шахсларгина қатнаша олишини билдирди.

Шўролар даврида Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги маданият ҳафталиклари тез-тез ўтказилиб турилар эди. Сўнгги 20 йилдан бери бундай тадбирлар ўтказилмай қолинган.

XS
SM
MD
LG