Линклар

Польшада фермерлар оммавий норозилик намойиши ўтказмоқда


Ева Копач.

Ева Копач.

Польшада 19 февраль куни ҳукуматдан дотация талаб қилаётган фермерларнинг оммавий намойишлари бошланди.

Хабарларга қараганда, Варшавага бир неча минг фермер йиғилган. Улар Бош вазир Эва Копач билан музокаралар ўтказилишини талаб қилишмоқда.

Фермерлар, агар ҳукумат деҳқонларга дотация ажратмаса ва муросага келмаса Варшавадаги ҳукумат уйи олдида давомий норозилик ўтказиш учун чодир шаҳарча тиклашларини айтмоқдалар. Бундан ташқари фермерлар ўзлари етиштирган айрим маҳсулотларга нархларни кўтаришни, хориж фуқароларига ер сотишни тақиқлашни талаб қилаётир.

Қишлоқ хўжалик вазири Марек Савицкий бу талабларнинг кўпчилиги бажарилганини ёки бажарилаётганини айтиб, норозиликнинг асл моҳиятини тушунмаётганини билдирди.

Фермерларни қўллаб-қувватлаш учун Варшавага кончилар касаба уюшмалари вакиллари ҳам келган. Фермерлар нафақат пойтахтда, балки мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам намойиш ўтказаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG