Линклар

Норвегияда ёш мусулмонлар яҳудий синагогаси олдида "Тинчлик ҳалқаси"ни уюштирди


Осло шаҳри манзараси.

Осло шаҳри манзараси.

Норвегияда яшовчи ёш мусулмонлар гуруҳи Ослодаги яҳудий синагогаси атрофида “Тинчлик ҳалқаси” тадбирини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Мазкур ташаббус Европада ўзларини мусулмон эканликларини иддао қилаётган шахслар томонидан яҳудийларга нисбатан бир қатор зўравонликлар уюштирилгани ортидан кўтарилган.

Ёш муслмонларнинг Facebook саҳифасида айтилишича, тадбир 21 февралда ўтказилади ва унда исталган одам иштирок эта олади.

“Биз бу тадбирни мусулмонлар антисемитизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши эканини билдириш учун ўтказаяпмиз”, деб ёзади тадбир уюштирувчилари.

Ҳозиргача мазкур тадбирда иштирок этиш ниятини 1500 мусулмон изҳор қилди. Ослодаги яҳудий жамоаси лидери Эрвин Кон мусулмонлар томонидан бундай тадбир ўтказилишини олқишлади.

XS
SM
MD
LG