Линклар

logo-print

Меркел ва Олланд Украинадаги вазиятни муҳокама қилади


Ангела Меркел ва Франсуа Олланд.

Ангела Меркел ва Франсуа Олланд.

Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланд жанговар ҳаракатлар тўхтамаётгани боис Украина шарқидаги вазият мураккаблашаётгани ва ўтган ҳафтада эришилган Минск келишимини амалга оширилиш имконияти чекланаётгани масаласини муҳокама қилади.

Икки давлат раҳбари бу борада Парижда 20 февралда бошланадиган Катта йигирматалик давлатлари саммити арафасида гаплашишга келишиб олди. Минскда ўтган ҳафта Германия ва Франция ўртамчилигида ўтган 14 соатлик музокаралардан сўнг Украина ва Россия Донбассда икки ҳафта ичида ўқ отишни тўхтатиш борасида муросага келган эди.

АҚШ Давлат департаментининг билдиришича, 19 февраль куни россияпараст исёнчилар Минск келишимини 250 маротаба бузган. Сўнгги ҳужумлар ҳукумат қўшинлари Дебальцево шаҳрини тарк этганидан сўнг Россия кўмагида уюштирилгани иддао қилинмоқда.

Украина вазиятни назорат қилиш учун мамлакатга БМТ мандатига эга бўлган тинчликпарвар кучлар киритилишини илтимос қилган.

XS
SM
MD
LG