Линклар

Лукашенка НАТО билан мулоқотга тайёр эканини айтди


Александр Лукашенка.

Александр Лукашенка.

Белорусь президенти Алесандр Лукашенка ўз мамлакати НАТО билан “конструктив мулоқотга” тайёр эканини билдирди.

19 февраль куни Минскда Белорусь ҳарбий қўмондонлари йиғинида қилган чиқиши чоғида Лукашенка: “Биз суверен давлат сифатида, жумладан, НАТО билан паритет шартларда ва ошкоралик принципларига амал қилган ҳолда конструктив мулоқот учун очиқмиз”, деб айтди.

21 йилдан бери Белорусни бошқариб келаётган ва Европанинг энг сўнгги диктатори сифатида тилга олинадиган Лукашенка Украина шарқидаги жанговар ҳаракатлар Белорусь “ўз миллий манфаатларини ҳимоя қила оладиган армияга” эга бўлиши кераклигини кўрсатганини таъкидлади.

Лукашенкога кўра, 2020 йилгача армияни замонавийлаштириш учун қўшимча маблағ ажаратилади.

XS
SM
MD
LG