Линклар

logo-print

Беларусда қирғизистонлик йирик жиноятчи ўлдирилди


Алманбет Анапияев номига берилган сохта Россия паспорти

Алманбет Анапияев номига берилган сохта Россия паспорти

Уюшган жиноятчи гуруҳ етакчиси Алманбет Анапияевнинг Минск шаҳрида ўлдирилгани тўғрисида Беларус хавфсизлик хизмати хабар қилганини Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Алманбет Анапияев 1973 йилда Ўш вилоятининг Чўнголай туманида туғилган.

У қирғизистонлик “вор в законе” Қамчи Коблаевнинг “ўнг қўли” сифатида мамлакат жанубида жиноят оламини назорат қилиб келгани айтилади.

2014 йил ёзида Қирғизистон ички ишлар вазирлиги Анапияев мамлакат Жиноят кодексининг қароқчилик, одам ўғирлаш, қурол сақлаш ва уюшган жиноят гуруҳи тузиш моддалари бўйича айбланаётгани тўғрисида маълумот тарқатган.

XS
SM
MD
LG