Линклар

Украина чегарачилари Россия Донбассга юборган гуманитар конвой аталмиш юкни текширишда иштирок этмади.

Украина расмийларига кўра, ҳар қандай юк халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилган ҳолатда, яъни юкни қабул қилувчи мамлакат розилиги ва божхона расмиятчилигидан ўтказилиши лозим.

Киев Москвани гуманитар ёрдам баҳонасида сепаратчиларга қурол етказиб бераётганликда айблаб келади. Россия бу айбловларни инкор этади.

Гуманитар конвой аталмиш юк биринчи марта Украинанинг Донецк ва Луганск шаҳарларига 2014 йилнинг августида юборилган бўлиб, ўшандан бери юкларнинг умумий вазни 20 минг тоннага етган.

XS
SM
MD
LG