Линклар

logo-print

Германия ва Франция раҳбарларининг Украина шарқидаги вазиятни муҳокама қилиш учун бугун учрашиши кутимоқда. Парижда ўтказилиши кутилаётган учрашувда, хабарларга қараганда. “Нормандия тўртлиги” (Германия канцлери, Франция, Украина ва Россия президентлари) 12 февралда Минскда эришган келишувга томонлар қандай риоя қилаётгани муҳокама қилинади.

Минск келишувида 15 февралдан бошлаб томонлар ўт очишни тўхтатиши лозим эди. Бироқ сепаратчилар ўз зиммасига олган мажбуриятга риоя қилгани йўқ.

Украина кучлари Дебальцевони ташлаб чиққанидан сўнг жанглар Широкино аҳоли пунктига кўчгани хабар қилинди. Широкино Мариуполь шаҳридан 20 километр масофада, Донецк вилояти жанубидаги қишлоқдир.

Украина расмийларига кўра, сепаратчилар қишлоқни кечаю кундуз муттасил ўққа тутмоқда.

XS
SM
MD
LG