Линклар

Украинада сўнгги бир кеча-кундуз ичида ўт очишни тўтатиш келишуви камида юз марта бузилгани хабар қилинди.

Украина шарқидаги махсус амалиётлар матбуот маркази маълумотларига кўра, сепаратчилар Украина ҳарбийлари позицияларини 49 марта ўққа тутган. Мариуполь яқинидаги Бердянск қишлоғига минометлардан зарба берилган. Ёппа ўт очувчи реактив системалардан Авдеевка, Тоненькое, Курахово қишлоқларига зарба берилган.

Украина кучлари Дебальцевони ташлаб чиққанидан сўнг жанглар Широкино аҳоли пунктига кўчди. Широкино Мариуполь шаҳридан 20 километр масофада, Донецк вилояти жанубидаги қишлоқдир.

Сепаратчилар ўз навбатида Украина ҳукумат кучлари ҳужумлари шиддати икки баробарга кучайганини айтмоқда. Сепаратчилар позицияларига қарата 50 мартадан зиёд, шу жумладан Донецк аэропорти яқинидаги позицияларга 23 марта ўт очилган.

Сепаратчиларнинг Донецк халқ республикаси, деб аталаётган тузилмаси 21 февраль куни асирлар айирбошланишини эълон қилди. Сепаратчилар Дебальцеводаги жанглар давомидаУкраинанинг 300 га яқин ҳарбийси қўлга олинганини хабар қилган эди. Киев бу маълумотни тасдиқламаган.

Украина ҳарбийлари қақшатқич жанглардан сўнг 18 февраль куни Дебальцевони тшлаб чиққан. Шаҳардан чиқар экан, Украина ҳарбийлари 22 аскарини талафот берди, 150 дан зиёд ҳарбий яраланди.

XS
SM
MD
LG