Линклар

logo-print

OzodMaktub: "Каримовни деб, Термизда одамларни ҳожатхонага ҳам қўймаяптилар"


Ислом Каримовни одатда бўм-бўш кўчалар кутиб олади

Ислом Каримовни одатда бўм-бўш кўчалар кутиб олади

19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Ислом Каримов Қарши шаҳрида қашқадарёлик сайловчилар билан учрашгани тўғрисида кеча хабар қилган эдик.

Кечаги хабарда бу учрашувга 15 кун аввал тайёргарлик бошлангани, учрашувда иштирок этган 320 нафар сайловчининг ҳар бири суҳбатдан ўтказилгани, иштирокчиларнинг костюмлари бичимидан ториб, соч турмакларигача қай тартибда бўлиши тўғрисида айтилган эди.

20 февраль куни термизлик бир тингловчидан келган мактубда айтилишича, бугун эрталабдан Ислом Каримовнинг Сурхондарё вилояти марказига келиши кутилди.

Қуйида тингловчимизнинг таҳрирсиз берилаётган мактубини ўқинг:

"Бугун 20.02.2014 йил Термиз шахрида вахима Президент И Каримов келяпди деб соат 10-30 атрофида ИИБ ходимлари бутун Термиз шахрини йулларини "Блокировать"катта -катта машиналар билан йулни тусиб куйишди. Хозиргача очилгани йук. Шахарни асасан Ат-Термизий кучасини ва колган марказий йулларда одамларни хатто пиедаларни юришга куйишмаяпди. Тадбиркорларни дуконларини ва ресторан хамда ошхоналарни мижозларини кучага хайдаб юбориб савдо -сотик килишларига йул куйишмаяпди.Тушлик вактига тайерланган ош,сомса ва хакозаларни сота олмаяпдилар.Ошхона ва дуконлар ишчиларини ичкарига камаб эшикни одида ИИБ ходимлари туриб олиб хатто хожатга чикишга рухсат беришмаяпди.Тадбир корлар качон чикамиз дейишса соат 18-00 ларда куйиб юборамиз дейишмока. Хатто кучада куш хам учмаяпди.Дуконларни ва ошхона шитларидан тортиб тандир учокларигача , арикларни , куприкчаларни тагигача ИИБ ходимлари ниманидир ахтариб юришибди".

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG