Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:04

Олланд ва Меркель Россияга янги санкциялар қўлланишидан огоҳлантирди


20 февраль куни Германия ва Франция раҳбарлари Украина шарқидаги вазиятни муҳокама қилиш учун учрашди. Парижда ўтказилган учрашувда икки давлат раҳбари 24 февраль куни “Нормандия тўртлиги” (Германия, Франция, Украина ва Россия) Ташқи ишлар вазирлари учрашувини ўтказишга келишиб олди.

Парижда ўтказиладиган учрашувда вазирлар 12 февралда Минскда эришилган келишувга томонлар қандай риоя қилаётгани муҳокама қилинади.

Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашувидан сўнг Франция президенти Франсуа Олланд Минск келишувини бузган ҳар қандай томонга нисбатан санкциялар қўлланажагидан огоҳлантирди.

Ўз навбатида Ангела Меркель Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилмаган тақдирда Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этилишидан огоҳлантирди.

Германия ва Франция раҳбарларининг Париж учрашуви Украинада сўнгги бир кеча-кундуз ичида ўт очишни тўтатиш келишуви камида юз марта бузилиши фонида бўлиб ўтди.

Украина шарқидаги махсус амалиётлар матбуот маркази маълумотларига кўра, сепаратчилар Украина ҳарбийлари позицияларини 49 марта ўққа тутган. Мариуполь яқинидаги Бердянск қишлоғига минометлардан зарба берилган. Ёппа ўт очувчи реактив системалардан Авдеевка, Тоненькое, Курахово қишлоқларига зарба берилган.

Украина кучлари Дебальцевони ташлаб чиққанидан сўнг жанглар Широкино аҳоли пунктига кўчди. Широкино Мариуполь шаҳридан 20 километр масофада, Донецк вилояти жанубидаги қишлоқдир.

Сепаратчилар ўз навбатида Украина ҳукумат кучлари ҳужумлари шиддати икки баробарга кучайганини айтмоқда. Сепаратчилар позицияларига қарата 50 мартадан зиёд, шу жумладан Донецк аэропорти яқинидаги позицияларга 23 марта ўт очилган.

Сепаратчиларнинг Донецк халқ республикаси, деб аталаётган тузилмаси 21 февраль куни асирлар айирбошланишини эълон қилди. Сепаратчилар Дебальцеводаги жанглар давомидаУкраинанинг 300 га яқин ҳарбийси қўлга олинганини хабар қилган эди. Киев бу маълумотни тасдиқламаган.

Украина ҳарбийлари қақшатқич жанглардан сўнг 18 февраль куни Дебальцевони тшлаб чиққан. Шаҳардан чиқар экан, Украина ҳарбийлари 22 аскарини талафот берди, 150 дан зиёд ҳарбий яраланди

XS
SM
MD
LG