Линклар

11 февраль куни озодликка чиқарилган 40 яшар таниқли диний воиз ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов 24 февраль куни Озодлик тингловчиларининг саволларига жонли эфирда жавоб берди.

Озодликнинг Чодирхаëл эшиттириши меҳмони бўладиган Хайрулла Ҳамидов ўзининг янги ëзган ғазал ва байтларини ҳам тингловчиларга ўқиб берди.

2010 йилнинг 21 январь куни ҳибсга олинган Хайрулла Ҳамидов ўша йилнинг 27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди ҳукми билан "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор, деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Хайрулла Ҳамидовнинг қамалишини қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, Ҳюман Райтс Уотч, Халқаро Амнистия каби ташкилотлар кескин қоралаган ва унинг озодликка чиқарилишини сўраб келаëтган эди.

Хайрулла Ҳамидовнинг шеърлари 2013 йилда Лондонда чоп қилинган “Маҳкумлар қўшиғи” китобида ўзбек ва инглиз тилларида чоп қилинган.

Дастурнинг аудио шаклини қуйида тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG