Линклар

АҚШ сенаторлари Россияга санкциялар кучайтирилишини талаб қилмоқда


Сенатор Жон Маккейн.

Сенатор Жон Маккейн.

АҚШ сенаторларининг икки партия вакилларидан иборат гуруҳи давлат котиби Жон Керрини Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришга чақирди. Сенаторлар, шунингдек, россияпараст исёнчилар ўқ отиш келишимини бузган ҳолда Дебальцево шаҳрини эгаллаб олгани муносабати билан Украинага ёрдамни таъминлашни талаб қилмоқда.

“Украинага мудофааланувчи қуролларни тақдим этиш ва янги санкцияларни жорий этиш, жумладан, Россияни SWIFT молия тизимидан чиқариш масаласини кўриб чиқиш вақти етиб келди”, дейилади сенаторларнинг Жон Керрига ёзган мактубида.

Мактубга имзо чекканлар орасида демократ Дик Дурбин ва қролли кучлар бўйича қўмита раиси Жон Маккейн ҳам бор.

Барак Обама аввалроқ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш имкониятларини эҳтимолдан соқит қилмаган эди.

Оқ уйнинг расмий вакили Жош Эрнест 20 февраль куни Украина шарқида айримачиларга Москва томонидан кўмак кўрсатилаётгани Россия учун қимматга тушишидан огоҳлантирган эди.

XS
SM
MD
LG