Линклар

АҚШнинг янги мудофаа вазири Эштон Картер Афғонистонга олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан борди.

Картер Афғонистон ва Америка расмийлари билан АҚШ ҳарбийларини мамлакат ҳудудидан “муваффақиятли чиқарилиши” масаласини муҳокама қилиш учун келганини айтди.

АҚШ қуролли кучлари Афғонистондаги ҳарбий вазифасини 2014 йилнинг декабрида якунлаган эди. Аммо АҚШ ҳарбийларининг кичик гуруҳи афғон аскарларини ўқитиш ва машиқтириш, эестремистик гуруҳларга қарши амалиётлар ўтказиш учун қолдирилган эди.

Картер АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан тўла олиб чиқиш режасини ва афғон қуролли кучларини бундан буён ҳам самарали тарзда қўллаб-қувватлаш масаласини президент Ашраф Ғани билан муҳокама қилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG