Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:44

Сомон тиқилган "Путин", рақамлардан иборат қабристон


Янги, 2015 йилнинг навбатдаги ҳафтаси ҳам тарихга айланди. Бу тарих фотомухбирлар томонидан ҳам муҳрланди. Сиз кўриб турган биринчи сурат Украинанинг Ужгород шаҳрида 15 февраль куни ўтказилган қиш билан хайрлашув байрами тантаналари пайтида олинган.

Хитойнинг Бейжин шаҳридаги Юнхэгун ибодатхонасида 19 февраль куни ой тақвими бўйича Янги йил байрамини нишонлаётган одамлар ибодат қилмоқда.

Покистоннинг Карачи шаҳрида сотилаётган денгиз чиғаноқлари билан безатилган кўзгуда акс этган аёл.

Украина шарқидаги россияпараст исёнчилар Горловка шаҳрини бомбардимон қилмоқда.

Афғон чегарачиси Толибон гуруҳининг пистирмасига ракета отмоқда. Амалиёт 18 февраль куни Маржак туманида бўлиб ўтган.

Истанбулнинг осиё қисмида 18 февраль куни ёққан қор пайтида Босфор узра учаётган оқчорлоқлар.

Аремовск касалхонасига олиб келинган Украин қуролли кучлари ҳарбийси.

Покистоннинг Холистон вилоятидаги тарихий обида олдида юрган сайёҳлар.

Украина шарқидаги Дебальцево шаҳри яқинидаги Мироновка қишлоғида бомбапаноҳ сифатида ишлатилаётган маданият уйида карта ўйнаётган болакай.

Украин ҳарбийси Донецкдаги Писки қишлоғидаги ҳарбий резервуардан жойидан чиқмоқда.

“Исломий давлат” гуруҳи томонидан ўлдирилган 21 мисрликнинг қариндоши ўғлининг ўлими ҳақидаги хабарни эшитиб йиғламоқда.

Донецкдаги ҳарбий амалиётларда ҳалок бўлган россияпараст исёнчилар дафн қилинган қабристон.

XS
SM
MD
LG