Линклар

Москвада Евромайдон воқеасининг бир йиллиги муносабати билан норозилик намойиш ўтказилди


Москвада ўтказилган намойиш пайти.

Москвада ўтказилган намойиш пайти.

Москвада “Антимайдан” ҳаракати Киевдаги Евромайдон воқеасининг бир йиллиги муносабати билан юриш ўтказди.

Ҳаракат лидерларининг иддао қилишича, юришда 10 минг одам иштирок этган. Намойиш “майдонга бир йил бўлди. Эсдан чиқармаймиз ва кечирмаймиз” шиори остида ўтказилган.

“Коммерсант” газетаси мухбири Григорий Туманов Твиттердаги саҳифасида намойишда иштирок этганларга 300 рублдан пул тўланиши ваъда қилинганини ёзди.

Ўтган йилнинг февралида ҳукумат Европа Иттифоқи билан яқинлашув шартномасини имзолмагани ортидан Киевда бошланган норозилик намойишлари оқибатида Москвага мойил бўлган президент Виктор Янукович ҳокимиятдан ағдарилган эди.

Март ортида Россия Украина таркибида бўлган Қрим мухтор республикасини аннекция қилган ва шундан сўнг мамлакат шарқида россияпараст исёнчилар билан жанглар бошланиб кетган эди.

Ўтган бир йил давомида Украина шарқидаги жангларда 5400 одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG