Линклар

logo-print

Тошкентда 24 февраль куни Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида “Пахтакор” Техроннинг “Нафт” футбол жамоасини қабул қилади.

Мазкур ўйинни япониялик ҳакамлар бошқарадиган бўлди. Масааки Тома ўйинда бош ҳакамлик қилади. Унга Наги Тошиюки ва Очи Шинжи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Окабе Такуто бажаради.

Бош ҳакам Тома ҳозиргача ўзбек клублари иштирокидаги ўйинларни 5 марта бошқарган. Мазкур ўйинларнинг барчасида ўзбек футболчиларининг рақиблари ғалабага эришган.

Айни пайтда 20 февраль куни “Пахтакор” жамоасига янги ўйинчилар қабул қилингани маълум бўлди. Бундан буён 4 -рақам остида Аднан Ораховац, 16-рақамда Наврўз Алимов ва 13 –рақам остида Искандар Шойқулов “Пахтакор” жамоасида тўп суради.

XS
SM
MD
LG