Линклар

logo-print

Евро ҳудуди давлатлари ва Греция молиявий кўмак борасида муросага эришди


Евро ҳудуди молия вазирлари Грецияга моддий ёрдам дастурини тўрт ойга узайтириш борасида муросага эришди. Бу кейинги тўрт ой мобайнида Греция бюджети Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилишини англатади. Греция ҳукумати Европа Иттифоқидан молиявий ёрдам дастурини 6 ойга узайтиришни талаб қилаётган эди.

Европа Иттифоқи бунинг эвазига Афина расмийларидан структуравий ислоҳотлар ўтказиш ваъдасини олди. Грек ҳукумати 23 февралгача Европадаги ҳамкорларига ислоҳотлар бўйича режаларини тақдим этиши керак.

Аввалроқ Греция Бош вазири Алексис Ципрас Европа Иттифоқидан бўлган қарзларнинг кечилишига эришишини билдирган эди. Евро ҳудуди раиси Йерун Дейсселблум Афина ҳукумати билан ўтказилган музокаралар ортидан Греция қарзлар бўйича мажбуриятларини бажаришга рози бўлганини айтди.

Грецияда қарз бўҳрони 2010 йил баҳорида бошланган эди. Ўшанда Греция ҳукумати Европа Иттифоқидаги ҳамкорларидан дефолтнинг олдини олиш учун молиявий кўмак беришни илтимос қилган эди.

2012 йилнинг декабрида евро ҳудуди молия вазирлари Грецияга 34 миллиард евро қарз бериш ҳақида қарор чиқарган.

XS
SM
MD
LG