Линклар

logo-print

Moody 's Investors Service халқаро рейтинг агентлиги Россиянинг суверен кредит рейтингини ВАА 3 даражасидан салбий деб ҳисобланадиган ВА 1 даражасига туширди.

Агентликнинг билдиришича, бунга Россиянинг Украинадаги воқеалардаги иштироки ортидан Ғарб томонидан жорий этилган санкциялар оқибатида рубль курсининг кескин тушиб кетиши ҳамда нефть нархининг арзонлаши сабаб бўлган.

Ўтган ойда Standard & Poor's рейтинг агентлиги Россия кредит рейтингини энг паст даражага туширган. Бунинг оқибатида рублнинг қиймати янада қадирсизланган эди.

Россия молия вазири Антон Силуанов Moody 'sагентлигини “сиёсий омилларга таянган ҳолда” мамлакат рейтингини пасайтирганликда айблади.

Халқаро таҳлилларда айтилишича, жорий йилда Россия иқтисодидаги пасайиш 4-5 фоизни ташкил қилади. Бу Владимир Путин президент бўлган 2000 йилдан бери Россия иқтисодидаги энг паст кўрсаткичдир.

XS
SM
MD
LG