Линклар

ЕХҲТнинг чекланган миссияси президент сайловларини кузатиш учун Ўзбекистонга келди


29 март куни президент сайлови бўлиши ҳақидаги плакатларни ҳозир Тошкентда ҳар қадамда учратиш мумкин.

29 март куни президент сайлови бўлиши ҳақидаги плакатларни ҳозир Тошкентда ҳар қадамда учратиш мумкин.

Ўзбекистонда март ойи охирида бўлажак президент сайловларига тайёргарлик ва унинг ўтказилишини кузатиш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси кузатувчилар миссияси Тошкентга келди.

11 кишидан иборат чекланган миссияга италиялик элчи Каетана де Зулуета бошчилик қилмоқда. Сайлов кунигача ЕХҲТ кузатувчилари сони 20 нафарга етиши кутилаяпти.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, миссия жорий йилнинг 23 февралидан ўз фаолиятини бошлайди.

Миссия штаби пойтахт Тошкентда жойлашиши, айрим кузатувчилар эса мамлакатнинг бошқа ҳудудларида кузатиш ишларини олиб бориши айтилмоқда.

ЕХҲТ кузатувчилари Ўзбекистондаги фаолиятлари ва режалари ҳақида кейинги ҳафта бошларида ўтказилажак матбуот анжуманида сўзлаб беришга ваъда қилганлар.

ЕХҲТ Демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси Ўзбекистонда аввал ўтказилган сайловларни ҳам кузатган ва ҳар сафар бу сайловларни "демократик қадриятлардан анча йироқ” ҳамда"муносиб рақибларсиз ўтказилган” сайлов ўлароқ баҳолаб кетган.

XS
SM
MD
LG