Линклар

БМТ: Жанубий Суданда 90 чоғли бола ўғирланган


Суданлик аскар болалардан бири.

Суданлик аскар болалардан бири.

Жанубий Суданда жангарилар камида 89 нафар болани ўғирлаб кетган. БМТнинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси маълумотига кўра, ўғирланган болаларнинг айримлари ҳали 13 ёшга ҳам тўлмаган.

Мазкур нохуш ҳодиса Юқори Нил штати маркази бўлган Малакал шаҳри яқинида содир бўлган. Гувоҳларга кўра, қуролланган кишилар уйма-уй юриб, ёши 12 дан ошган ўғил болаларни олиб кетган.Болаларнинг айримлари мактабда имтиҳон топшираётган жойидан ўғирлаб кетилган. Бу ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Суданда икки йилдан бери президент Салва Киир ва собиқ вице-президент Риек Мачар тарафдорлар ўртасида кураш давом этмоқда. Зиддият Киир Мачарани 2013 йил декабрида давлат тўнтаришини амалга ошириш учун фитна ҳозирлаганликда айблаб чиққанидан кейин юзага келган.Ўшандан буён, БМТ маълумотларига кўра, Суданда камида 10 минг киши ҳалок бўлган, 1,5 миллиондан зиёд одам уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган.Бу ерда қуролланган гуруҳлар томонидан қарийб 12 минг бола аскар сифатида жангларга жалб қилингани айтилади.

XS
SM
MD
LG