Линклар

Киев армияси ва сепаратчилар фронтдаги оғир қуролларни қайтаришни бошлади


Украина армияси ва ўзини мустақил, деб эълон қилган "Донецк халқ республикаси" раҳбарияти Донбассдаги фронт линиясидан оғир қуролларни ортга қайтара бошлаганини айтмоқда.

Украина ҳарбийларининг фронтдаги амалиётлар учун масъул раҳбари Петр Каноникка кўра, қўшинларни қайтариш бўйича режани шанба оқшом сепаратчи кучлар етакчилари ҳам имзолаган.

Шунга қарамасдан, Киев ҳарбийлари ўтган тунда сепаратчилар томонидан 12 марта ҳужум бўлганини айтмоқда. Айни пайтда отишмалар Донецк областидаги Пески, Водяное, Тоненькое посёлкалари ва Авдеевка шаҳрида давом этаётгани ҳақида хабарлар бор.

21 февраль куни Украина расмийлари ва россияпараст исёнчилар мамлакат шарқида ўзаро маҳбус алмашдилар. Луганск шаҳридан 20 километр ғарбда амалга оширилган бу жараёнда Киев кучларига 139 нафар украиналик ҳарбий, айирмачиларга эса 52 нафар исёнчи топширилди.

Донбассда маҳбус алмашиш Франция, Германия, Россия ва Украина лидерларининг 12 февраль кунгибитимининг асосий бандларидан бири эди.

XS
SM
MD
LG