Линклар

ЕХҲТ вакиллари Украина шарқидаги Дебальцево шаҳри аҳолиси аҳволини жуда оғир, дея баҳоламоқда.

ЕХҲТ кузатувчилар миссияси раҳбар ўринбосари Александр Хуг ўз ҳамкасблари бу шаҳарга илк бор 21 февраль куни киришга муваффақ бўлишганини билдирди.

Жаноб Хугга кўра, Дебальцевода бугунги кунда озиқ-овқат ҳам, сув ҳам, газ ҳам, дори-дармон ҳам, электр ҳам йўқ. “Шаҳардаги барча бинолар вайрон бўлган ёки чала вайрона ҳолатида”, деди Александр Хуг.

ЕХҲТ мулозими ўз ҳамкасблари Дебальцевода бўлган ярим соат мобайнида улар юзлаб тўп овозларини эшитганларини айтди.

Хуг ЕХҲТ кузатувчилари ҳар икки томонга тегишли оғир ҳарбий техника фронт чизиғидан олиб кетилгани ҳақидаги хабарларни ҳозирча тасдиқлай олмаслигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киев кучлари ҳам, россияпараст айирмачилар ҳам ўзларига қарашли оғир техникани жабҳа чизиғидан ортга қайтара бошлаганлари ҳақида маълум қилгандилар.

XS
SM
MD
LG