Линклар

logo-print

Харьковдаги портлаш ортидан тўрт украиналик қўлга олинди


Харьковдаги портлашдан сўнг, 2015 йилнинг 22 феврали.

Харьковдаги портлашдан сўнг, 2015 йилнинг 22 феврали.

Украинанинг Харьков шаҳрида якшанба куни содир этилган портлашда гумонланиб тўрт нафар украиналик қўлга олинди.

Украина полицияси маълумотига кўра, 22 февраль кунги портлашда икки киши ҳалок бўлган, камида 11 киши яраланган. Ҳалок бўлганларнинг бири полициячи, яна бири эса оддий фуқаро экани айтилмоқда.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов Харьковдаги нохуш ҳодисага жавобан контртеррорчилик амалиёти эълон қилинганини билдирди.

Харьковдаги портлаш Украина собиқ президенти Виктор Янукович ҳокимияти қулатилганининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган “Қадр-қиммат марши” чоғида содир бўлди.

Украина Хавфсизлик кенгаши мулозими портлашни уюштирганликда гумонланиб қўлга олинмиш тўрт киши Россиянинг Белгород шаҳрида тайёргарликдан ўтгани, портлаш мосламаларини ҳам ўша ердан олганини билдирди. Мазкур ҳодиса юзасидан Харьков прокуратураси “террорчилик хуружи” моддаси бўйича жиноят иши очган.

XS
SM
MD
LG