Линклар

Украина ҳарбийлари фронт чизиғидан қуролларни олиб чиқмаслигини айтмоқда


Украина ҳарбийлари мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачилар ўт очишни тўла тўхтатмагани боис фронт чизиғидан оғир қуролларни олиб чиқмаслигини айтмоқда. Германия ва Франция воситачилигида эришилган сулҳ келишувига кўра, ҳукумат қўшинлари ва айирмачилар 15 февралдан ўт очишни тўхтатиши ва 70 километрлик хавфсизлик зонасини ташкил қилиш учун оғир қуролларни фронт чизиғидан олиб чиқиши керак эди.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Анатолий Стельмах 23 февраль куни қилган чиқишида аирймчаилар стратегик ҳисобланган Дебальцево шаҳрини босиб олиши ортидан кейинги кунларда зўравонликлар кўлами пасайганини билдирди. Шунга қарамасдан, исёнчилар ўтган тунда ҳукумат кучларига қарата икки марта ўт очишган.

Мудофаа вазирилигининг яна бир матбуот вакили Владислав Селезнёв телевидениеда қилган чиқишида "Украина ҳарбийлари позициялари ўққа тутилаётгани боис қуролларни олиб чиқиш борасида гап бўлиши мумкин эмас", дея таъкидлади.

Украина, деди расмий, “душман бизнинг позицияларни нишонга олишни тўхтатгандан кейингина” қуролларни олиб чиқа бошлайди.

XS
SM
MD
LG