Линклар

Женевада АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур муҳокамаси давом этмоқда


Суратда (чапдан ўнгга): Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солеҳий, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф, АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва АҚШ энергетика вазири Эрнест Мониц Женевадаги учрашувда.

Суратда (чапдан ўнгга): Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солеҳий, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф, АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва АҚШ энергетика вазири Эрнест Мониц Женевадаги учрашувда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Теҳроннинг мунозарали ядровий дастурини икки соат давомида муҳокама қилди.

22 февраль куни Женевада ўтган учрашувда илк бор АҚШнинг Энергия вазири Эрнст Мониц билан Эроннинг Ядровий энергия ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳий қатнашди.

Учрашувдан кейин матбуотга гапирган Зариф музокаралар “ижобий муҳокамага имкон берди, лекин ҳеч бир келишувга эришилгани йўқ” ва баъзи келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда, дея баён қилди.

Зарифнинг айтишича, музокараларга Мониц ва Солиҳийнинг жалб этилиши “барча масалаларни қамраб оладиган юқорироқ даражадаги шахсларнинг” иштирокига доир эҳтиёж билан шартланган.

21 февраль куни Керри Женева музокараларида Моницнинг қатнашишидан ортиқча маъно қидирмаслик лозим, дея таъкидлаган эди. АҚШ энергия вазирининг иштироки тўғрисидаги қарор Эрон томони сўзлашувларда Солҳийи қатнашишини эълон қилиши ортидан қабул қилинганини билдирди Керри.

Жаҳоннинг қудратли давлатлари март ойи охиригача ядровий бўҳронга доир дастлабки келишувга эришишлари керак.

XS
SM
MD
LG