Линклар

АҚШнинг Яқин Шарқдаги элчилари ва ҳарбийлар "Исломий давлат"га қарши стратегияни муҳокама қилади


АҚШнинг юқори даражадаги ҳарбий қўмондонлари ва дипломатлари 23 февраль куни “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш стратегиясини муҳокама қилиш учун учрашади.

АҚШнинг янги мудофаа вазири Эштон Картер Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасида ўтказиладиган йиғинга раислик қилади. Ўнлаб расмийларнинг қатншиши кутилаётган учрашувда Яқин Шарқдаги АҚШ қуролли кучлари қўмондони генерал Ллойд Остин ҳамда АҚШ президентининг “Исломий давлат”га қарши кураш коалициясидаги вакили истеъфодаги генерал Жон Аллен ҳам иштирок этади.

Бундан ташқари йиғида Миср, Иордания, Қувайт, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларидаги АҚШ элчилари ҳам қатнашади.

Учрашув “Исломий давлат” гуруҳи нуфузининг кенгаяётгани билан боғлиқ хавотирлар кучайган пайтга тўғри келмоқда. Сурия ва Ироқда катта ҳудудларни эгаллаб олган экстремист гуруҳга содиқ кучлар кейинги кунларда Ливияда ҳам ҳуруж бошлаган.

XS
SM
MD
LG