Линклар

Ингушлар 1944 йилги депортация қурбонларини эслашмоқда


Россиянинг Ингушетия Республикасида 1944 йилда совет режими томонидан ўз жойларидан депортация қилинган чечен ва ингушларни хотирланмоқда. 23 февраль куни Ингушетия масжидлари ва қабристонларида фотиҳа ўқилди ва маъракалар уюштирилди.

1944 йилнинг 23 февралидан 9 мартига қадар совет ҳукумати Шимолий Кавказдаги барча чечен ва ингушларни – тахминан 650 минг кишилик аҳолини – Нацист Германияси билан ҳамкорлик қилганлик айби билан Марказий Осиёга депортация қилган эди.

Депортация қилинганларнинг ярми йўлда ёхуд уларга тақдим этилган абгор яшаш шароитлари боис нобуд бўлган. 1957 йилда омон қолган аҳолининг Шимолий Кавказга қайтишига рухсат этилган.

Чеченистонда бу сана бошқа кунда нишонланади, 2012 йилда Кремлга содиқ президент Рамзан Қодиров бу санани 23 февралдан 10 майга, отаси Аҳмад Қодиров дафн этилган кунга кўчирган эди. Аҳмад Қодиров 2004 йилда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG