Линклар

Moody's Россия кредит рейтингини "ахлат" даражасига туширди


Moody's Investors Service кредит агентлиги Россиянинг кредит рейтингини “ахлат” даражасидаги Ba1 поғонасига тушурди. Сармоядорлар орасида нуфузли ҳисобланган Moody's агентлиги Россиянинг кредит салоҳияти Baa3 поғонасидан Ba1 даражасига туширилганини Украина бўҳрони ва жаҳон бозорида нефть нархининг тушиши оқибатида рублнинг қадрсизланиши билан изоҳлади.

Ўтган ойда яна бир нуфузли Standard & Poor's агентлиги ҳам Россия кредит салоҳиятини “ахлат” даражсига туширган эди.

Россия Молия вазири Антон Силуанов Moody's агентлигининг қарори “сиёсий тусга эга факторлар”га асосланган, дея баён қилди. Силуановнинг таъкидлашича, рейтингнинг пасайтирилиши “ҳеч бир қиёслашсиз” ўтказилган “нореал” башоратларга асосланган. Moody's агентлиги хулосалари Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқа халқаро банкларнинг прогнозларидан анча пессимистик, дея қўшимча қилди вазир.

Россия иқтисоди жаҳон бозорида нефть нархининг тушиши ҳамда Ғарб давлатларининг Москвага нисбатан Украина бўҳрони билан боғлиқ иқтисодий санкциялардан қаттиқ зарар кўрмоқда.

Жорий йилда Россия иқтисоди президент Владимир Путин 2000 йилда ҳокимият тепасига келганидан бери илк бор 4-5 фоизга қисқариши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG